Бир гуруҳ қашқадарёликларга "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари топширилди
Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида вилоят ҳокимлигида маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 44 нафар фидойи юртдошларимизга "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Муротжон Азимов зиммасидаги масъулиятли вазифани сидқидилдан бажараётган ҳудуддаги маҳалла ходимлари ва фаолларини самимий табриклади.
Вилоятнинг 44 нафар фаоллари “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси ва бир марталик пул мукофоти билан муносиб мукофотландилар.
Кўкрак нишонига сазовор бўлган маҳалла фаолларига Қибрай туманида жойлашган "Навбаҳор" сиҳатгоҳида дам олишлари учун бепул йўлланма, сертификатлар берилди.
Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб – қувватлаш вазирлиги масъул ходими Д.Ҳасанов иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимовга ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони тақишди
Кўкрак нишонини вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Равшан Ирматов ва Одил Аҳмедовлар тақиб қўйган.