Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Адлия тақдимномаси билан 8 нафар мансабдор ишдан кетди, 333 нафари интизомий ва 113 нафари маъмурий жазо олди
Адлия тақдимномаси билан 8 нафар мансабдор ишдан кетди, 333 нафари интизомий ва 113 нафари маъмурий жазо олди
09 май 2023
4 028
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
“NasafNews” адлия органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича олиб бораётган ишларини Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси ахборот хизмати ҳамкорлигида таҳлил қилди.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида адлия органларининг Қашқадарё вилоятидаги бўлимларига қуйидагича мурожаатлар келиб тушган:
2072 та - мурожаатлар;
1709 та - ҳал этилган;
906 та - қаноатлантирилди;
803 та - Ҳуқуқий тушунтирилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 45 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб, натижаси бўйича жами 55 та тақдимнома киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида жами 281 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, шундан 13 таси норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда амалиётда мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш юзасидан 170 та таклифлар ишлаб чиқилди.
Бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида жами 58 та ўрганиш ва 553 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 770 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
12 652 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 835 та тақдимнома, 144 та маъмурий ва 2 та жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 1 234 та огоҳнома киритилди.
Натижада 341 нафар шахс интизомий (шундан 8 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди) ва 113 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 1 014 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди, шунингдек, 7 млрд. 055 млн. сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Ҳисобот даврида судларга 5 млрд. 515 млн. сўмлик 512 та даъво аризалари киритилган бўлиб, натижасига кўра 4 млрд. 336 млн. сўмлик 387 та даъво аризалари қаноатлантирилди.