Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳокимликларга ўтказилиши мумкин. Вазирлик норози

Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳокимликларга ўтказилиши мумкин. Вазирлик норози

14 фев 2023
2 969
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ / ТАНЛОВ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлар бўйича муносабат билдирди.

Ёзишларича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган ва ушбу ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва давлат идоралар билан келишиш учун Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими — project.gov.uzга жойлаштирилган. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмас. Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Адлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқлигини маълум қиламиз, дейилади вазирлик муносабатида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: