Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ДХХ кубоги яна Қашқадарёга келади

ДХХ кубоги яна Қашқадарёга келади

27 авг 2023
1 130
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2021-йил Қашқадарё вилоятининг “Самарқанд” МФЙ жамоаси ДХХ раиси кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритган эди. Бу сафар ҳам Қашқадарё жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, ДХХ раиси кубогини Қашқадарёга олиб келадиган бўлди.

Бутун республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

Унда ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

1-ўрин. “Қамаши” жамоаси (Қашқадарё вилояти);

2-ўрин. “Янги ҳаёт” жамоаси (Тошкент вилояти);

3-ўрин. “Бахрин” жамоаси (Фарғона вилояти).

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:

1-ўрин. "Турон" жамоаси (Жиззах вилояти);

2-ўрин. "Навбаҳор" жамоаси (Тошкент вилояти);

3-ўрин. “Янги ҳаёт” жамоаси (Қашқадарё вилояти).

Мусобақалар якунига кўра ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

“Энг яхши ўйинчи” – Турниёзов Маъруф (Қашқадарё вилояти);

“Энг яхши тўпурар” – Алишеров Акбар (Тошкент вилояти);

“Энг яхши дарвозабон” – Ишонқулов Шуҳрат (Фарғона вилояти).

Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

“Энг яхши ўйинчи” – Нишонова Нафиса (Самарқанд вилояти);

“Энг яхши тўпурар” – Маъмуржонова Зуҳрахон (Андижон вилояти);

“Энг яхши дарвозабон” – Ўктамова Рухшона (Бухоро вилояти).

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:

Энг яхши ўйинчи” – Файзуллаев Саидазим (Жиззах вилояти);

Энг яхши тўпурар” – Якубов Шуҳрат (Хоразм вилояти);

Энг яхши дарвозабон” – Хўжамов Шахбоз (Қашқадарё вилояти).

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади. Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: