Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университети жамоаси Интеллектуал олимпиада ғолиби бўлди
Қарши давлат университети жамоаси Интеллектуал олимпиада ғолиби бўлди
17 дек 2022
1 022
МАҲАЛЛИЙ
14-17 декабрь кунлари илк маротаба Президент соврини учун ОТМ терма жамоалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ўтказилди. Олимпиадада дастлабки саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 50 та ОТМ жамоаси (500 га яқин талаба) ғолиблик учун курашди.
Бунда талабалар 6 та йўналиш бўйича билим ва ақл-заковатда қайси жамоа устунлигини аниқлаб олишди:
Якунда ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар алоҳида тақдирланди. Қувонарлиси, йиғилган рейтинг очколари бўйича умумжамоа ҳисобида Қарши давлат университети жамоаси Интеллектуал олимпиада ғолиблигини қўлга киритди.
Биринчи ўринни эгаллаган Қарши давлат университети жамоаси учун университет кутубхонаси барпо этилади ва замонавий жиҳозлаб берилади.