Қаршидаги марказий ўйингоҳда катта концерт ва муҳим ўйин ўтказилади
Шу йилнинг 5 ноябрь куни Қарши шаҳри яна бир катта футбол байрамига мезбонлик қилади. Шу куни Қаршининг "Севинч" жамоаси ва Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги учун финал учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.
Ушбу қизиқарли ва тарихий учрашувга ташриф буюрадиган футбол ишқибозлари учун клуб раҳбарияти томонидан катта концерт ташкил этилмоқда. Таниқли хонанда Хамдам Собиров "Марказий"га ташриф буюрган мухлислар қаршисида куйлайди. Концерт соат 14:00да бошланади. Шу куни барча учун стадионга кириш бепул бўлади."Насаф" профессионал футбол клуби раҳбарияти ва ходимлари сизни "Марказий"га чорлайди!
Ўхшаш янгиликлар:
Германиянинг "Айнтрахт" клуби акциядори "Насаф" клубига ташриф буюрди
"Насаф" ва "Айнтрахт" клублари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади.