Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » II халқаро қурултойи иштирокчилари Қашқадарёга етиб келди

II халқаро қурултойи иштирокчилари Қашқадарёга етиб келди

07 авг 2023
1 741
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар соғломлаштириш оромгоҳида 7-11 август кунлари «Ёшлар туризми» II халқаро қурултойи бўлиб ўтади.

Тадбирда Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия каби давлатлар, шунингдек, Қашқадарё билан биродарлашган вилоят ва шаҳарлар  ёшлари иштирок этиши кутилмоқда. Қурултойнинг тантали очилиш маросими 8 август куни Шаҳрисабз шаҳри Оқсарой мажмуасида ўтказилади.

Халқаро қурултойга Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан 50 дан ортиқ иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, жумладан ногиронлиги бўлган ёшлар ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи ва талабалар ҳам жалб қилинган.

Беш кун давомида танлов, мусобақа, тақдимот, учрашув, акция, лойиҳа ҳамда китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари, Ўзбекистондаги дипломатик миссия вакиллари билан иштирокчиларнинг учрашувлари каби қатор тадбирлар шулар жумласидандир. 

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёшлар ва жамоалар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. Шу билан бирга, II халқаро ёшлар қурултойи иштирокчиларининг ҳар бирига Туризм қўмитасининг махсус сертификатлари топширилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: