“Камалак” болалар ташкилотининг “Лочин” болалар оромгоҳида ўтказилаётган ХХII анжуманига старт берилди
Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 300 нафар сардорлар Қарши вокзалида тантанали кутиб олинди. Анжуман иштирокчилари Қарши шаҳридаги Ёшлар Марказидан Шаҳрисабсз туманидаги "Оқсарой" мажмуасига йўл олишди.
Дастлаб “Болалар паради” ташкил этилиб, парад сўнгида “Оқсарой” мажмуасидаги Амир Темур ҳайкали пойига анжуман иштирокчилари билан биргаликда ҳокимлик вакиллари, сектор раҳбарлари ҳамда вилоят ёшлар ташкилотлари раҳбарлари гулчамбар қўйишди.
Сардорлар фаолиятида ўзига хос тарихга эга "Лочин" оромгоҳи беш йиллик танаффусдан сўнг сардорлар учун яна қайта ўз эшикларини очди. "Лочин" болалар оромгоҳида Шаҳрисабз ёшлари, ҳарбий оркестр ва анжуман ташкилотчилари ҳудудлардан ташриф буюрган иштирокчиларни тантанали кутиб олишди.
Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг расман “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остидаги анъанавий ХХII анжума ўз ишини бошлади. Анжуманнинг анъаналарига содиқ қолган ҳолда тадбир аввалида йил давомида фаолият олиб борга ҳудудий ва республика сардорларининг фаолиятлари юзасидан ахбороти тингланди ва қабул қилинди.
Тадбирнинг очилиш маросимида эса Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, "Камалак" болалар ташкилоти ва "Ёшлар парламенти" раислари сўзга чиқиб анжуман ишига омад тилашди ҳамда ёшлар ва болалар ўртасида янада самарали лойиҳаларни ўтказишда Сардорларнинг ўрни юқорилигига яна бир бор ишонч билдиришди.
Шунингдек тадбирда эстрада юлдузлари, ижодий жамоалар ва бир гуруҳ истеъдодли ёшлар ўзларининг мусиқий чиқишларини намойиш қилишди.
Маълумот ўрнида 24 майга қадар давом этадиган анжуман доирасида ўқув семинарлар, “Энг намунали ҳудудий Сардорлар Кенгаши”, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Мунозара” ва “Заковат” интеллектуал ўйини, “Қадрият, урф-одат, анъана ва болалар!”, “Халқлар дўстлиги” фестиваллари ҳамда “Олимпия куни”, “Сўнги қўнғироқ”, “Дўстимга совға” лойиҳалари, “Плоггинг” экологик акцияси каби 15 дан ортиқ лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийимда тунги тадбирга олиб чиқилди
Халқ таълими вазирлиги "очко олмоқчи" бўлган ҳокимларни танқид қилди