Қарши шаҳар 5- сонли умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Суннат Хайруллаев АҚШ орқали молиялаштириб келинаётган "Future Leaders Exchange program" лойиҳаси доирасида ўтказилган уч босқичли танловда иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.
Суннат Хайруллаев 2023-2024 ўқув йилини АҚШда давом эттиради. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур лойиҳа АҚШ ва Ўзбекистон ёшлари ўртасида икки давлат халқлари тарихи, маданиятини ўрганиш, илм-фан ва тил ўрганиш, ўқувчи ёшларда лидерлик қобилятларини янада шакллантириш мақсадида ташкил этилган.
Ўқув лойиҳасида Хайруллаев Суннат Қашқадарё вилоятидан ғолиб бўлган ягона ўқувчидир.