Ғузорда ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимлик ходимлари жазоланди
Ғузор туман ҳокимининг қарорига кўра, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ва вазифасини талаб даражасида ижро этмаган ходимларга ҳайфсан, иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима берилган. Жумладан:
• Ғузор тумани ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири Хакимов Урал Хайруллаевичга ҳайфсан жазоси берилди
• Ғузор тумани ҳокимининг Дўлтали МФЙ бўйича ёрдамчиси Сафаров Нурхон Салимовичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима берилди
• Ғузор тумани ҳокимининг Шерали МФЙ бўйича ёрдамчиси Сатторов Бахриддин Фарходовичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима берилди
• Ғузор тумани ҳокимлигининг ижро интизомини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси Сатторов Умидбек Саматовичга ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима берилди
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши давлат университетининг 13 нафар факультет деканига "ҳайфсан" берилди
Бу ҳали ҳаммаси эмас.