Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Аввалига ҳайфсан, энди жарима. Ғузор ҳокими бир ўринбосарини 6 ойда 2 марта жазолади

Аввалига ҳайфсан, энди жарима. Ғузор ҳокими бир ўринбосарини 6 ойда 2 марта жазолади

06 окт 2022
2 205
МАҲАЛЛИЙ

2022 йил апрель ойи бошида Ғузор тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Зокиров Зохиджон Закировичга ҳайфсан эълон қилинганди. Орадан яна 6 ой ўтиб туман ҳокими Бекзод Суюнов ушбу ўринбосарни жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди.

Маълум бўлишича, Зокиров Зохиджон Закировичга зиммасига юклатилган вазифалар ижросини талаб даражасида бажармаганлиги, амалдаги қонунчилик талабларини бузганлиги ҳамда ер майдонларини тадбиркорлик мақсадлари учун аукцион савдоларига чиқаришда қониқарсиз иш ташкил қилганлиги боис "
Ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима" интизомий жазо чораси қўлланилган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: