Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёлик 20 ёшли йигит Канизани ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди

Қашқадарёлик 20 ёшли йигит Канизани ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди

21 июл 2023
3 603
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Асли қашқадарёлик Тошкент давлат техника университетининг 20 ёшли талабаси хонандани Instagram'да мунтазам равишда ҳақорат қилиб келган. Шундан сўнг, хонанда уни судга берди. Талаба йигит суд мажлисида қилган ишига пушаймон эканлигини маълум қилган. 

“Менга масалан, кўпроқ жарима чиқариб бериш ёки қамоқ жазоси керак эмас. Бошқаларга ўрнак бўлса бўлди. Шундан кейин бизда ҳақорат қилишлар камайиб қолса, хурсанд бўламан. Мени ва ижодимни ҳақорат қилишса, бунга ижобий қарайман, лекин шахсий ҳаётим ҳақида гап кетганда, бунга чидолмайман”, — дейди хонанда Каниза. 

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туманида чиқарилган суд қарорига кўра, судлануви йигит МЖтКнинг 41-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари (6,6 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: