МИБ Китоб туман бўлими бошлиғи хабарига кўра, Бюронинг Китоб туман бўлими давлат ижрочиси Р.Каримов ва О.Жабборовлар Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 14.04.2022 йилдаги суд буйруғига асосан Китоб тумани, Алақўйлиқ қишлоғида яшовчи қарздор фуқаро Ғ.Сайидқуловнинг солиқдан бўлган 1 млн. 266 минг қарздорлиги, 270.000 давлат божи ва 13.500 сўм почта харажатини ундириш мақсадида 19.08.2022 йил соат 17:30 ларда унинг яшаш хонадонига боришган.
Шунда қарздор Ғ.Сайидқулов солиқдан қарзи йўқлигини, давлат божини тўламаслигини айтиб, бўлим ходимларини оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўғли А.Аҳадов билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганва ижро ҳаракатларини амалга оширишга фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, жиноят иши судга юборилган. Жиноят ишлари бўйича Китоб тумани судининг ҳукмига кўра Ғ.Сайидқулова айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қарздорнинг ўғли вояга етмаган А.Аҳадов ҳам айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, бир нечта қўшимча таъқиқ ва чекловлар юклатилди. шунингдек, бўлим давлат ижрочиси Р.Каримовга 1 млн. сўм миқдорида маънавий зарар ундириш белгиланди.