Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Террористик ташкилотлар фаолиятини интернет орқали тарғиб қилган шаҳрисабзлик эркак 5 йил 6 ойга қамалди

Террористик ташкилотлар фаолиятини интернет орқали тарғиб қилган шаҳрисабзлик эркак 5 йил 6 ойга қамалди

06 дек 2022
1 293
МАҲАЛЛИЙ

Фуқаро Суюновни террористик ва экстремистик ташкилотлар ғоявий тарғиботчилари томонидан тайёрланган ўзбек тилидаги даъватлар акс этган аудиоларни эшитиши, шундай мазмундаги видеоларни томоша қилиш натижасида дунёқараши ўзгарди. 

У ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириш мақсадида тарқатилган видеоларга салбий муносабат билдирган фуқароларни "одноклассники.ру" тармоғидаги профили орқали турли ёмон сўзлар ва суратлар билан таҳқирлаб келган. Бундан ташқари, у мансабдор шахсларнинг сураларини монтаж ёрдамида ўзгартириб, интернет орқали уларни ҳақорат қилган.

Унинг бу хатти-ҳаракатлари Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида кўриб чиқилди ва унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ҳукмга кўра, фуқаро Суюнов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: