ДХХ Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахсни ушлади
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Китоб туманида яшовчи фуқаронинг Сурияга кетишининг олди олинди.
Хусусан, 1998 йилда туғилган “Қ.Т.” 2020-2021 йиллар давомида Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларни қўллаб-қувватлаган.
Жумладан, у “Tik-Tok”, “Likee”, “Instagram” ижтимоий тармоқларида шахсий профиллар очиб, унга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Абу-Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Содиқ Самарқандий” ва бошқаларнинг “жиҳод”, “ҳижрат” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи маърузаларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.
Шунингдек, 2021 йилнинг декабрь ойида РФдан доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан сўнг, ҳамқишлоқлари орасида ҳам оқим ғояларини фаол тарғиб қилган.
Бундан ташқари, “Қ.Т.” Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриқлари ҳамда кўрсатмалари асосида Россия ва Туркия орқали уларнинг сафига бориб қўшилишини режалаштирган.
Экспертиза хулосасига кўра, “Қ.Т.” томонидан тарқатиб келинган диний мазмундаги материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш тақиқланади.
Ҳозирда “Қ.Т.”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.
Қамоқдан қочиб келган китоблик шахс яна жиноят қилди
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 3 ярим йилини Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган 37-сонли манзил калониясида ўташи белгиланган Р.Ж. 2022 йил 15 март куни калонияни
Миришкорда дориланган уруғлик чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди
Истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги "Nasafnews"дан узр сўради
Шунингдек, ҳокимлик ҳавза ишламаслиги сабабини ҳам маълум қилган.
Эшакларга ваҳшийларча муносабатда бўлган шахслар қидирилмоқда
Бугун ижтимоий тармоқларда ёш боланинг олдида эшакларни таёқ билан аёвсиз тарзда ураётган