Шаҳрисабзда экспорт режасини бажариш учун пора олган фермерга суд ҳукми ўқилди 31 окт 2022 1 488 МАҲАЛЛИЙ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро З.Қнинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз туманидаги фермер хўжалиги раҳбари Ф.П Шаҳрисабз туманининг 2021 йилдаги экспорт режасини бажариш учун 200 АҚШ долларини З.Қдан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан Ф.П. ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергов натижасига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судининг 13.10.2022 йилдаги ҳукмига кўра, Ф.П. Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва фуқаро А.Т Жиноят кодексининг 167-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган. Ҳозирда суд ҳукми қонуний кучда. «Улашинг» Ўхшаш янгиликлар: Пенсия жамғармасининг Қарши тумани бўлими ходими 500 АҚШ доллари билан қўлга тушди Қаршилик спортчи Элбек Раҳимов ўлимида айбдор 26 кишига суд ҳукми ўқилди Шаҳрисабз шаҳар мактабгача таълим бўлими ходими 400 АҚШ доллар пора олган вақтида ушланди Шаҳрисабзда МЧЖ раҳбари олган порасини қайтарган вақтда қўлга тушди Миришкор ҳокимининг 50 минг доллар билан қўлга тушган ўринбосари ва Муборак ИИБ бўлими бошлиғига суд ҳукми ўқилди