Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Баъзи раҳбарлар билан тортишганим учун мени ичкарига олишди". Муборак тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи

"Баъзи раҳбарлар билан тортишганим учун мени ичкарига олишди". Муборак тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи

20 авг 2022
3 883
МАҲАЛЛИЙ

Кўпчиликка маълум, жорий йилнинг февраль ойида Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Я. ер масалалари ҳокимликдан кетган бўлса-да, фуқаронинг ишончига кириб, 80 000 АҚШ доллари сўраб, ундан 50 000 долларни олаётганда қўлга олинганди. Кейинчалик мазкур жиноятга жиноий шерикликда гумон қилиниб, Муборак тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Х. Бахриев ҳам ушланди. Аммо 4 август куни ўтказилдан суд мажлисида Х. Бахриевга қўйилган айбловларнинг ҳаммаси ҳам ўз исботини топмади ва у суд залидан озод қилинди. Шундан сўнг, Х. Бахриев "Nasafnews" мухбири билан боғланиб, ҳолат юзасидан маълумот берди.

"Ўша вақтда содир бўлган ҳолат бўйича менинг айбим исботланмади. Ўшанда мен вилоятнинг баъзи бир раҳбарлари билан озроқ тортишиб қолганим учун мени ичкарига олиб ташлади. Ҳеч қандай менинг устимдан ариза ҳам йўқ эди, гувоҳ ҳам йўқ эди, ҳеч нарса йўқ эди. 6 ой ўтирдим кейин мен. Энди эса соғлигимни тиклаяпман. Соғлигим яхши эмас ҳозир." , - дейди Х. Бахриев.

Собиқ ИИБ бошлиғи "Nasafnews" билан суҳбатда ҳоким ўринбосарига жиноий шерик деб айблов қўйилганини ҳам изоҳлади.

"Ҳақиқатдан мен ўринбосарни олдиндан, ИИБда ишлагандан танийман. Лекин менга нисбатан уни бирор эътирози бўлмади. Суд жараёнида ҳам жиноий шеригим деган кўрсатма бўлмаган. Умуман бу воқеага алақом бўлмаган", - дейди у.

Маълум бўлишича, Муборак тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи жорий йилнинг 4 август куни ўтказилган судда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28,211-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан ЖПК 83-моддасининг 2-қисмига асосан айбсиз деб топилиши эълон қилинган. Аммо суд унга 57 млн 510 минг сўм жарима жазоси тайинлади. Бу жарима жазоси устидан Х.Бахриев  апелляция берганини маълум қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: