Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси муваффақиятли ўтказилди

Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси муваффақиятли ўтказилди

14 мар 2023
2 298
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида яна бир юқори технологияли жарроҳлик амалиёти вилоятимизда илк бора бажарилди.

Деҳқонобод тумани Ғўроти қишлоғида яшовчи, 58 ёшли Хонбиби Эсанова кўп йиллардан буён тизза бўғими гонартрози (емирилиши)дан азият чекиб келган. Йирик шаҳарларда малакали мутахассисларга кўринган. Аммо кейинги йилларда даволанишлар деярли самарасиз бўлган. 

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ортопедия бўлимида текширувлардан сўнг унда "тизза бўғимини эндопротезлаш" операцияси муваффақиятли ўтказилди. 

Айни пайтда беморнинг аҳволи жуда яхши. Тез орада Хонбиби опа қўлтиқтаёқ ёки ҳассага  эмас, ўз оёқларига суянади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: