Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 300 млн сўмга ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди
300 млн сўмга ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди
03 фев 2023
2 802
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Қ. Қарши туман, “Қоратепа МФЙ ҳудудидан ўзига иссиқхона биносини лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган 0,77 гектар ер майдонини фуқаро Э.Ч.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, 300 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.