Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муборак тумани Қурилиш бўлими архитектори 1 ярим млн сўм пора билан қўлга тушди

Муборак тумани Қурилиш бўлими архитектори 1 ярим млн сўм пора билан қўлга тушди

13 дек 2022
2 244
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда Муборак тумани Қурилиш бўлими архитектори Н.А. фуқаро Л.Я.га танишлари ёрдамида 2 млн сўм эвазига «Қурувчилар» МФЙдаги захирадаги ер майдонларидан 6 сотихини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: