Ғузорда 2 нафар депутатнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди
Халқ депутатлари Ғузор туман кенгаши депутатлигига 4-Пахтазор сайлов округидан сайланган депутат Й.Р.нинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди. Маълум бўлишича, депутатга Жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг айблов ҳукми эълон қилинган.
Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига 24-Шерали сайлов округидан сайланган депутат Равшанов Лутфилло Абдусалимовичнинг ҳам депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилган. Бунга сабаб қилиб депутатнинг ўз аризаси кўрсатилган.