Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Тиббиётда аутсорсинг: Келгусида 15 турдаги ташҳислар бепул бўлади

Тиббиётда аутсорсинг: Келгусида 15 турдаги ташҳислар бепул бўлади

06 ноя 2022
1 439
МАҲАЛЛИЙ

Эътироф этиб ўтиш керак, Президентимизнинг 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи кўплаб вазифалар, лойиҳалар, ўзгаришларга замин бўлган эди. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам мана шундай ўзгаришларни кўриш мумкин. 

 Демак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сифатли лаборатория текширувлари ўтказилишини таъминлаш учун вилоятнинг биттадан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари муассасаларининг кафолатланган тиббий ёрдам хизматлари доирасида белгиланган тартибга кўра, вилоятдаги хусусий ташкилотга аутсорсингга бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган эди.

 Албатта, бу борада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил июн ойида тегишли хати чиқарилган ва хатга кўра 2022 йил 1 сентябрга қадар Қашқадарё вилоятиинг Қарши тумани ва Шаҳрисабз шаҳридаги лабораторияларни марказлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик асосида аутсорсингга берилиши белгиланган. 

 Хўш, бу борадаги ишлар қандай кетаяпти? Жараёнга киришилган. Биргина Қарши тумани мисолида оладиган бўлсак, тумандаги тиббиёт муассасаларида бу борада салмоқли ишлар қилинди. Келгусида, яъни давлат-хусусий секторга ўтказилиши натижасида тиббиёт муассасаларида 15 турдаги ташҳисларнинг бепул бўлиши эса ислоҳотларнинг инсон қадри учун хизмат қилаётганидан далолатдир. Кўрадиган бўлсак, аввал аксарият қисми пулли хизмат бўлган, умумий қон таҳлили, холестерин, билирубин, оқсил фракцияси, RW текшируви каби 15 турдаги ташҳислар аутсорсинг тизимига ўтилган тўлиқ бепул бўлади.

Бу эса аҳоли учун яна бир қулайлик дегани. Зеро, Янги Ўзбекистонда ҳар бир соҳадаги ислоҳотлар инсон манфаатлари учун хизмат қилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: