Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида яна тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида яна тайинловлар амалга оширилди

15 июн 2022
3 731
МАҲАЛЛИЙ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди.  

Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири вазифасида ишлаб келган Гаппаров Шавкат Ҳасанович вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шавкат Гаппаров фаолияти давомида Китоб туманида қишлоқ врачлик пункти мудири, марказий шифохона методист-врачи, туман тиббиёт бирлашмаси қишлоқ врачлик пункти координатори, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ўринбосари, оилавий поликлиникалар фаолияти буйича координатор каби масъул лавозимларида ишлаган. 

Зокир Абдиҳамидович Қосимов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зокир Қосимов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Қашқадарё вилояти бўлинмасида IT бўйича мутахассис, Республика Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасида IT бўлими бошлиғи каби бир қанча лавозимларда фаолият юритган. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: