Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » «Трастбанк»нинг Қарши филиали банкоматлар юзасидан маълумот берди

«Трастбанк»нинг Қарши филиали банкоматлар юзасидан маълумот берди

19 апр 2022
1 291
МАҲАЛЛИЙ

«Трастбанк» ХАБ Қарши филиалида бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларга тўлақонли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Тадбиркорларга ҳисоб- касса операциялари, кредит, жисмоний шахсларга халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш амалиётлари, автокредит ва микроқарзлар шулар жумласидандир. 

Айниқса, бугунги кунда банкоматлар орқали  фуқароларнинг пластик карточкаларидан нақд пул маблағларини берилиши узлуксиз йўлга қўйилган. Филиал қошидаги "Humo"  ва "Uzkart" банкоматлари шаҳримиз  аҳолисига туну-кун 24/7 режимида хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бундан ташқари, вилоятимиз бўйлаб 11 (Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Ғузор, Яккабоғ,Косон,Қамаши,Китоб ва Чироқчи туманларида)та банк хизматлари марказлари мавжуд бўлиб, буларда ҳам барча турдаги базавий банк хизматлари мавжуд.

Ушбу банк хизматлари марказларида терминал орқали фуқароларимизнинг "Humo"  ва "Uzkart" пластик карточкалари ҳеч қандай чекловларсиз нақд пулга айлантириб берилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: