Машҳур хонанда Даврон Ғоипов 61 ёшида вафот этди
Қашқадарё вилоятида яшаб ижод қилган хонанда Даврон Ғоипов бугун, 7 октябрь куни вафот этди. Бу маълумотни Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси "Nasafnews"га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, хонанда Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё вилояти филиалида даволанаётган бўлган ва шифохонада вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Даврон Ғоипов 1961 йил 7 октябрь куни таваллуд топган. Унинг вафоти ҳам 7 октябрь кунига тўғри келди.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда 50 ёшли ишчи иш вақтида ток уриши оқибатида вафот этди
Марҳум юқори кучланиш остида қолган.
Деҳқонободда хизмат вазифасини бажараётган ишчи ток уриш оқибатида вафот этгани айтилмоқда
Масъул буни рад этиб, ишчининг юраги тўхтаб қолганини айтди.