Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Деҳқонободда хизмат вазифасини бажараётган ишчи ток уриш оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Деҳқонободда хизмат вазифасини бажараётган ишчи ток уриш оқибатида вафот этгани айтилмоқда

23 авг 2022
1 801
МАҲАЛЛИЙ

Бугун "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖга қарашли Ғузор тумани подстанция хизмати ходими С.Б. тушлик пайтида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этди. "Nasafnews" манбалари ҳолат Деҳқонобод тумани Бойқўрқон қишлоғидa содир бўлгани, 38 ёшли эркак ток уриш оқибатида вафот этганини маълум қилди. 

Аммо Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Эркин Пардаев бу ҳолатни рад этиб,  ишчи юраги хуруж қилиши оқибатида ҳалок бўлганини айтди.

"Деҳқонобод тумани Бойқўрғон қишлоғига борган вақтда юраги тўхтаган ва улар биринчи ёрдам кўрсатишган. Кейин ишчи Ғузор тумани шифохонасига олиб келинган ва вафот этган",  - дейди Эркин Пардаев. 

"Nasafnews" мухбири тўплаган маълумотга кўра, марҳум ишчи Ғузор тумани Батош маҳалласида яшаб келгани маълум бўлди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: