Қамаши туманини бошқарган биринчи аёл ҳоким ҳақида маълумот берилди
Қамаши тумани ҳокимлиги Қамаши туманининг биринчи аёл раҳбари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Нозик Чалаева 1939 йил Оқрабод қишлоғида таваллуд топган. Унинг болалик дамлари совуқ уруш вақтига тўғри келган.
1966 йилда Қарши давлат педагогика университетини тамомлаб, иш фаолиятини ўқитувчиликдан бошлайди. Кейинчалик Оқрабод жамоа хўжалиги раислиги вазифасини ҳам бажаради. Раислик вақтида Оқрабод ерларини ўзлаштириш мақсадида Чимқўрғондан канал қазиб келинишида ташаббус кўрсатади. Натижада Оқрабодда қўшимча 1000 гектар ерларга оби ҳаёт олиб келинган.
1972-1976 йилларда Қамаши туманининг биринчи раҳбари сифатида фаолият юритди. Унинг меҳнат фаолияти элимизда яхши амаллар қилинганлиги билан хотирланиб келинади. Ҳозирда фарзандлар, набира ва чеваралар бағрида умргузаронлик қилиб келмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар:
Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди
Ғ.Караманов ўрнига Очилов Сарвар Сайфуллаевич Қамаши тумани 4-сектор раҳбари бўлди.