Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашидаги таъмирталаб мактабларда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

Қамашидаги таъмирталаб мактабларда кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

11 авг 2022
1 327
МАҲАЛЛИЙ

Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу боис охирги беш йилда таълим сифатини яхшилаш, ўқитувчилар мавқеини юксалтириш бўйича кўп ишлар қилинди. Мамлакат том маънода янги даврга қадам қўймоқда. Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган.

Давлатимиз раҳбари “бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Бунга барча эътиборимиз ва ресурсларимизни сафарбар қиламиз. Қийин йўлни танлаяпмиз, лекин шу йўл муаммоларни ечади” дея бу ҳаёт-мамот масаласи эканини таъкидлаб ўтган эди.

Қамаши тумани халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳам бугунги кундаги ислоҳотларга ҳамоҳанг, десак муболаға бўлмайди. Айни кунда, туманда жами 96 та, жумладан 95 та мактаб ва 1 та “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилда туманда 2022 йилда жами 7 та, яъни 4 та “Инвестиция” ва 3 та мактабда “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Инвестиция дастури доирасида 49, 62, 87-мактабларни реконструкция қилиш, 54-сонли мактабда эса мукаммал таъмирлаш ишлари олиб  борилмоқда. Бундан ташқари туманда, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 3 та – Азлартепа маҳалласидаги 71, 74-сонли умумтаълим мактаблари, “Олмазор” МФЙ, Карвон қишлоғидаги 82-сонли мактабларда ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари бормоқда.

-Албатта, бу каби кенг миқёсдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари ёш авлодни талаб даражасида таълим-тарбия олиши учун қилинаётган ҳаракатдир, -дейди Қамаши туман халқ таълими бўлими мудири Назира Абраева. –Ушбу жараённи шахсан ўзим ва масъуллар доимий назорат қилиб турибмиз. Келажак авлод учун замонавий мактаб бинолари барпо этилиши ва бунда талаб даражасида таълим-тарбия берилиши муҳимдир.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: