Қаршидаги қотилликнинг янги тафсилоти: эркак қайнсинглисини офтоба билан урган
Бироз аввалроқ руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Қашқадарё вилояти ИИБ мазкур воқеанинг янги тафсилоти ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, Қарши туманидаги "Кожор" МФЙда яшовчи, вилоят aсаб-руҳий касалликлар шифохонасида диспансер ҳисобида турувчи руҳий касал М.П. жорий йилнинг 17 июль куни соат тахминан 07:15 ларда Қарши шаҳар "Каманди" МФЙда яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кирган.
У “Нимага менинг оиламга аралашасан” деб аёл билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Натижада П.М. ҳовлида турган офтоба билан қариндоши Р.Д. нинг бошининг орқасига ўта шафқатсизларча уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб, ҳушсиз ҳолатга келтирган.
Олган тан жароҳати туфайли оламдан ўтган аёлнинг 3 нафар боласи етим бўлиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.
Қашқадарёда бегона эркак билан юргани айтилаётган аёл қишлоқдошлари томонидан аёвсиз калтакланди
Қишлоқдошлари унинг қўл-оёғини боғлаб, сочини кесиб ташлаган.
Косонда бегона аёлнинг уйига борган эркакнинг қўл-оёғи боғлаб қўйилди
ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.