Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Косонда бегона аёлнинг уйига борган эркакнинг қўл-оёғи боғлаб қўйилди

Косонда бегона аёлнинг уйига борган эркакнинг қўл-оёғи боғлаб қўйилди

05 июл 2022
4 544
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларда Косон туманида яшовчи эркак самосуд қилингани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ маълумот берди.

Маълум бўлишича, воқеа 2022 йил 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси тунги соат тахминан 01:00лар чамасида содир бўлган. Косон туманида яшовчи Х.С. ўзи билан бир туманда яшовчи аёл Т.Л. билан уйида учрашганда фуқаролар А.Д., Ж.Х. ва А.Р.лар томонидан ушланган. 

Сўнгра уй эгалари Х.С.ни боғлаб қўйишган ва туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторини воқеа жойига чақиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: