Ана бўлмаса! Президент селекторида охирги марта ҳайфсан берилиши айтилган туман ҳокими вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди
Китоб туманининг собиқ ҳокими Закиров Алишер Исамиддинович вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбоса, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи бўлади. Бу ҳақда бугунги сессияда вилоят ҳокими маълум қилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
А.Закиров 1976 йилда туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, дейилади ҳокимлик маълумотида.Эслатиш жоиз, шу йилнинг 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Китоб туманига ҳокимига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш бўйича топшириқ берилганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими этиб тасдиқланди
Алишер Закиров бошқа ишга ўтмоқда.
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.
Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Президент вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати берди
Улар ичида Қашқадарё ҳокими ўринбосари ҳам бор.