Президент вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати берди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.
Президент Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғона вилоятларида туризм бўйича ўринбосарларидан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосари лавозимида Азамат Авазов фаолият кўрсатмоқда. У январь ойида қилган хатолари учун вилоят ҳокимидан ҳайфсан олганди.
Ўхшаш янгиликлар:
«Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади
Зойир Мирзаевнинг 2 йил олдин берган ваъдаси бажарилмади ёхуд «Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади
Президент селекторида Қашқадарёда аҳвол оғир экани айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади
Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдан 3 нафар раҳбарни ишдан олди
Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ