Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ДХХ хабарини рад этиб, ўз ходимининг тарафини олиб чиқди

Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ДХХ хабарини рад этиб, ўз ходимининг тарафини олиб чиқди

07 июн 2022
2 048
МАҲАЛЛИЙ

Кеча ахборот сайтимиз орқали ўрмон хўжалигининг Муборак тумани ўрмончиси ва Кадастр агентлиги Муборак  тумани бўлими бош инспектори Косон туманида яшовчи фуқародан 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни олганда қўлга олинганлиги ҳақида хабар қилинганди. Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармалари ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича,  Кадастр агентлиги Муборак  тумани бўлими бош инспектори Қ.Ф эмас, балки Муборак Ўрмон хўжалигининг ходими Ф.Ш. томонидан пора олиниб, тадбир давомида олинган пора агентлик бош инспектори Қ.Ф га беришга ҳаракат қилинган. 

Ваҳоланки, фуқаро С.А ва Ўрмон хўжалиги ходими Ф.Ш.лар, бош инспекторга ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида ноқонуний равишда қурилган “ғишт заводи”га  тегишли маъмурий чораларни қўлламаслик эвазига унга бир неча бор пора олишни таклиф қилишган. Лекин Қ.Ф томонидан пора олиш рад этиб келинган.


Ўрганиш натижаларига кўра, Кадастр агентлигининг Муборак туман бўлими бош инспектори Қ.Ф тасдиқланган буйруқ асосида, бўлим етакчи инспектори ва Ўрмон хўжалиги мутахассиси билан биргаликда ўрмон хўжалиги ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилишларни жойида  аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида текшириш ишларини амалга оширган. 


Текшириш жараёнида Косон туманида яшовчи фуқаро С.А томонидан  ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонида ноқонуний равишда “ғишт заводи” қурилганлиги ҳолати аниқланган. 


Шундан сўнг, қонунбузилиш ҳолатларини содир этган фуқаро С.А Маъмурий жаримага тортилмаса пора беришни таклиф этган. Бўлим бош инспектори Қ.Ф томонидан пора рад этилиб, кадастр ходими қонунда белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўллаш учун Маъмурий баённомалар ва ноқонуний қурилишни бартараф этиш мақсадида судга ҳужжатлар расмийлаштириш ҳаракатларини амалга оширган, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: