Ғузор тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқлари орқали Ғузор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари З.Б. Жиноят кодексининг 221-моддаси тартибида ушлангани ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарлар тарқалганига бир неча кун бўлган бўлсада, ҳолат юзасидан расмий маълумот эълон қилинмади.
"Nasafnews" мухбири мазкур хабар бўйича Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизматига боғланди. Масъул ҳолатдан хабардор эмаслиги, тез орада ҳокимлик расмий саҳифасида расмий маълумот эълон қилинишини айтди. Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳам "Nasafnews" сўровига шу зайлда жавоб қайтарди. Аммо бу бўйича расмий маълумот эълон қилинмади.
"Nasafnews" сўровига жавоб қайтарган Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ҳақиқатдан ўз ўринбосари қўлга олинганини маълум қилди. Аммо тафсилотларни очиқламади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси фирибгарлик билан айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги, ирригация бўлимлари бошлиқлари қамоққа олинди
Мақсуда Мустафаева қамалгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилди
Хуррам Жўраев Кўкдалага ҳоким бўлгандан кейин у билан Чироқчида бирга ишлаган 3 нафар ўринбосар ишдан бўшади
Нодир Эркаев янги «команда» шакллантиряпти.