Қарши шаҳридаги қозонхоналарнинг бирида чақнаш содир бўлди
Кеча, 11 январь куни соат 21:25 ларда Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли 1, 2, 3-уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.
Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган.Қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган.Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ раҳбарияти, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ФВ бўлими бошлиғи ҳамда масъул ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.