Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршида 2 та хонадонда ёнғин чиқди

Қаршида 2 та хонадонда ёнғин чиқди

12 окт 2022
1 597
МАҲАЛЛИЙ

Кеча Қарши шаҳри "Гулшан" маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Ушбу ҳолат юзасидан 11 октябрь куни соат тахминан 19:55 атрофида "Гулшан" МФЙ Китоб кўчасида яшовчи С.Х.га тегишли хонадонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига шаҳар ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган ва ёнғинни бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 40 квадрат метр майдонда том қисми ва қўшни уйда яшовчи М.Б. хонадонининг 20 квадрат метр майдонда том қисми ёнган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: