Қарши - Ғузор йўлида тўхтаб турган автомашина ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Ғузор тумани ҳудудида автомашина ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ маълумот берди.
Маълум бўлишича, 6 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида ҳайдовчи П.Ж. бошқарувида бўлган "ВАЗ 21061" русумли автомашинада ёнғин чиққан. Ҳайдовчи Манғит қишлоғи рўпарасига келган вақтида автотранспорт воситасида электр симларидан қисқа туташув келиб чиққан. Йўлнинг ўнг томон қисмига тўхтаб турган вақтида машина ёниб кетган. Воқеа жойига Қарши шаҳар ФВБ ходимлари етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қаршидаги «заправка»да ёқилғи ташувчи «Бензовоз» ёниб кетди
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Нишонлик ҳайдовчи "Нексия"сида ғузорлик пиёдани уриб кетди
Йўловчи вафот этди.