Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шифохонадаги портлаш юзасидан расмий маълумот берилди

Шифохонадаги портлаш юзасидан расмий маълумот берилди

26 дек 2022
4 458
МАҲАЛЛИЙ

Бироз аввалроқ ахборот сайтимизнинг телеграм канали орқали Қашқадарё вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

"2022 йил 24 декабрь тахминан соат 07:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига Қарши шаҳар «Равоқ» маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: