Қашқадарёда самарқандлик фуқаролар фермернинг томчилатиб суғориш насосини ўғирлаб кетди

2022 йил 4 март куни «Ёрқинбек ва Жасурбек» фермер хўжалиги раиси 37 ёшли Н.А. Қамаши тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, фермер ўз аризасида жорий йилнинг 2 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар фермер хўжалиги экин майдонига ўрнатилган “томчилаб суғориш тизими”нинг баҳоси 15 млн сўмдан ортиқроқ бўлган 15 кв.ли электр сув насоси жамланмасини ўрнатилган жойидан ечиб олиб, ўғирлаб кетганликларини билдириб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи 32 ёшли С.А. ва Нуробод туманида яшовчи 26 ёшли Т.Ў.,лар содир томонидан этилганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган 15 кв.ли электр сув насоси жамланмаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми «в» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here