Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсум ғолиблари тақдирланди

“Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсум ғолиблари тақдирланди

30 июн 2025
80
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишиши учун барча соҳаларда, хусусан, спорт йўналишида ҳам кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, бу борадаги ишларнинг узвий давоми сифатида Қашқадарёда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ташаббуси билан воҳамиздаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун “Мактаблар лигаси” спорт мусобақаларининг 2-мавсуми ўтказилди. 

Шу боис, бугун 30 июнь - Ёшлар куни доирасида Қарши шаҳридаги Президент мактабида мусобақа ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ва қатор соҳа раҳбарлари иштирок этиб, ғолиб-совриндор жамоа ҳамда яккалик иштирокчиларга қимматбаҳо эсдалик совғалари, диплом ва кубокларни топширди.

Маълумот учун, ушбу мусобақаларнинг мактаб босқичида 300 минг нафардан ортиқ, сектор босқичларида 60 минг нафарга яқин, туман ва шаҳар босқичларида эса 3 минг нафардан ортиқ ўғил-қизлар иштирок этишган бўлса якуний вилоят босқичида қатнашган 768 нафар ўқувчининг 144 нафари ғолиблар қаторидан жой олди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: