Ёшлар ўртасида киберспортни ривожлантириш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги учун Киберспорт мусобақаси ташкил этилди.
Тақдирлаш маросимида Вилоят ҳокимлиги масъул ходими Суҳроб Саидов, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ҳамда мусобақани ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилган Nasafnews.uz сайти асосчиси иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшларни тақдирладилар.
Икки кун давомида муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақа ғолиблари тақдирланди. Мусобақанинг якуний натижаларига кора:
Маълумот учун, ушбу мусобақа вилоятимизда илк бор вилоят ҳокимлиги, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Nasafnews.uz сайти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида киберспортни оммалаштириш, янги истеъдод эгаларини кашф этиш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, муносиб рағбатлантиришдир.