Қашқадарёда ўз уйида наркотик эккан фуқаро аниқланди
Қашқадарё вилоятида фуқаронинг томорқасида 22 туп “каннабис” ўсимлиги экилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, масъуллар томонидан вилоятнинг Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Ўтказилган текширув натижасида томорқасида ноқонуний равишда парвариш қилинган, гиёҳвандлик хусусиятига эга бўлган 22 туп “каннабис” турига мансуб ўсимликлар аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда, дейилади расмий хабарда.
Ўхшаш янгиликлар:

Қаршилик аёл вақтинча яшаш уйида ўзгаларга жинсий алоқа қилишга жой берди
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.