Қашқадарё вилояти ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларни таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳолат аниқланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, Чироқчи туман ҳудудида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 900 кг оғирликдаги гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.