Меҳмонхоналар жиддий текширилмоқда. Қаршида яна 2 та меҳмонхона раҳбарияти жаримага тортилди

Қарши шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «Голден фиш» меҳмонхонаси виза муддати тугаган 1 нафар Афғонистон Республикаси фуқаросини қабул қилганлиги ҳамда Қарши шаҳридаги «Офарин» меҳмонхонаси меҳмонхона сифатида фаолият кўрсатиш учун тегишли мувофиқлик сертификатига ва «Е-меҳмон» електрон дастурига боғланмасдан туриб ноқонуний фаолият олиб бориб, 1 нафар Туркия Республикаси фуқаросини қабул қилганлиги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

«Голден фиш» ҳамда «Офарин» меҳмонхона раҳбарларини ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси 4-қисми талабига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, енг кам иш ҳақининг йигирма баравари (5 млн 400 минг) сўм миқдорида жаримага тортилди.

Мавзуга доир: Қаршидаги меҳмонхона раҳбарияти катта жаримага тортилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here