Қаршидаги хостелда чет эл фуқаролари ноқонуний яшаб келаётгани аниқланди

Жорий йилнинг 11 март куни вилоят миқёсида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида Қарши шаҳрида жойлашган «Aлмаз» хостелида 2 нафар Молдова Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасида яшаш ва бўлиш қоидаларига риоя қилмасдан яшаганлиги ва масъул ходим томонидан уларни “Е-меҳмон” дастурига белгиланган тартибга зид равишда вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Ушбу хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир етганлиги учун, чет эл фуқароларига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) 5 млн 400 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, Молдова Республикаси фуқаролари Шарбан Гаврил ва Стоиан Давидларни “Aлмаз” хостелида мавжуд “Е-меҳмон” дастурига белгиланган тартибга зид равишда вақтинча рўйхатдан ўтказганлиги учун “Aлмаз” хостели масъул ходимига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 225-моддаси 4-қисми бўйича жавобгарлик масалалари кўрилмоқда.

Мавзуга доир: Қаршидаги меҳмонхона раҳбарияти катта жаримага тортилди

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here