Бир йил аввал пора билан ушланган Шаҳрисабздаги ташкилот раҳбарига қандай чора кўрилгани маълум бўлди

Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Б. фуқаро Д.ни корхонага ишга қабул қилиш эвазига 2021 йил 24 март куни пора тариқасида олган 400 АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси Б.Р. орқали фуқаро Д.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди. Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумотига кўра, пора олишда айбланиб қамалган Шаҳрисабз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғига берилган жазо аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.

Маълум бўлишича, ЖИБ Китоб тумани судининг 15.11.2021 йилдаги ҳукми билан У. Бозоров пора олиш ва фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил 2 ой муддатда озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Бироқ, ЖИБ Қарши туман судининг 25.01.2022 йилдаги ажримига асосан, У. Бозоров жазонинг 1/3 қисмини ўтаганлигини ҳисобга олиб, Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан, ўталмай қолган жазо муддати аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. Жазо муқаррарлиги таъминланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here