Қашқадарёда 2867 та оила пароканда бўлди

Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилда вилоят бўйича 30 580 та никоҳ расмийлаштирилган. 2 867 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

2021 йилда энг кўп никоҳдан ажралиш ҳолатлари Қарши шаҳрида 380 та, Яккабоғ туманида 293 тани ташкил қилган.

Ҳар 1000 нафар аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коеффициенти бўйича энг юқори кўрсаткич Шаҳрисабз шаҳрида ва Қарши шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here