Ҳоким ўринбосари фуқароларнинг муаммоларини ўрганди

Кириб келган 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди. Албатта, ўз-ўзини бошқариш органи сифатида жадал ислоҳотлар олиб борилаётган маҳалла бугун жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда.

Қамаши туманида ҳам бу борада қизғин жараён бормоқда. Хусусан, туман ҳокими ўринбосари Шавкат Бекмирзаевнинг ташаббуси билан тумандаги “Оқгузар” ва “Қовчин” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди, муаммо ва таклифлар эшитилди.

Масалан, оқгузарлик Қобил бобо Узоқов ва Нодира Нортошевалар томорқаларидаги 20 сотих ер майдонида ташкил этган иссиқхонани кенгайтиришни мақсад қилишган. Аммо, маблағ масаласида бироз қийналишмоқда. Ушбу масала юзасидан ҳоким ўринбосари Ш.Бекмирзаев, маҳалла раиси К.Раҳимов, маҳалла ҳоким ёрдамчиси Р.Мирзаевлар фуқаро хонадонида бўлишди ва кредит олишга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

-Президентимиз таклифига биноан бошланган йилимиз «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланди, -дейди Ш.Бекмирзаев. -Фаол маҳалла бу – катта тушунча. Фаоллик фақат маҳалла ҳудудини, инфратузулмасини обод қилиш эмас, балки шу маҳаллада яшовчи аҳолини, кексаю ёшни жамиятда фаол бўлиши, юртга нафи тегиши, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши, билимли ва салоҳиятли бўлиши демакдир. Бу борада нимаики имконият ва шароит бўлса яратишга ҳаракат қилинмоқда.

Тадбиркорликни, томорқачиликни қўллаб-қувватлаш шулар жумласидан.
Ҳоким ўринбосари шунингдек, “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, у ерда ҳам аҳоли мурожаатлари, муаммо ва таклифларига қулоқ тутди.

Хуршида Узоқова тайёрлади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here