Элбек Раҳимов ўлими юзасидан далиллар сохталаштирилгани аниқланди

Бугун Қарши шаҳрида 2021 йилнинг август ойида ўлдириб кетилган таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими юзасидан суд муҳокамаси бошланди. Судга Қашқадарё вилояти судининг жиноят судлов ҳайъати судьяси Фозил Юсупов раислик қилмоқда.

Тақдим этилган дастлабки маълумотга кўра, мазкур иш доирасида пора олиш, пора бериш ва жиноятни ҳисобга олишни қасддан яшириш, далилларни сохталаштириш каби ҳолатлар тергов жараёнида аниқланган.

Дастлабки тергов жараёни якунига етган. Аммо олдинда суд тергов жараёнлари давом этади. Судда ОАВ вакилларига жараённи тасвирга олишга рухсат берилди. Аммо тарафларнинг кўрсатмаларини суд ҳукми эълон қилингунга қадар ОАВда ёритишга рухсат берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Элбек Раҳимов ўлими юзасидан тергов жараёни қатор бошқа жиноятларни ҳам фош қилмоқда. 26 нафар шахс айни пайтда Жиноят кодексининг 20 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбланиб, суд қилинмоқда. Энг қизиғи, мансабдор шахсларнинг ҳам ҳаракатига судда баҳо берилади. Катта эҳтимол билан улар жиноятни яширишга уринган.

«Nasafnews» таниқли спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ давом этаётган суд мажлислари ҳақида яна хабар қилиб боради.

Мавзуга доир: Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши билан боғлиқ асосий маълумотлар

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here