Шаҳрисабзда ака-ука ўзларидан қарзи бор эркакни пичоқлаб ўлдирди

Шаҳрисазб туманида мудҳиш жиноят содир бўлди. Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотига кўра, жорий йил 5 январ куни соат 13:20 ларда Шаҳрисабз тумани «Лолистон» маҳаллада яшовчи Ф.Ш. ва акаси Ф.М.лар таниши Шаҳрисабз шаҳар «Кулолик» маҳалласида яшовчи Р.З. билан устахона олдида илгаридан ўрталарида бўлган қарз муносабатлари юзасидан келиб чиққан адоват туфайли жанжаллашиб қолади.

З.Р Ш.Ф.га қарзини қайтариб беришини айтиб, уни турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, ўзаро тортишиб қолишган.

Ш.Ф.нинг жаҳли чиқиб, уни ўлдириш мақсадида устахонада бўлган темир қувур ва пичоқ олиб, З.Р.ни орқасидан қувиб бориб темир қувур билан уни уриб йиқитган.

З.Р. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ёнида бўлган пичоғини қўлига олган вақтида Ш.Ф. темир қувур билан З.Р.нинг қўлига ургани сабабли пичоқ ерга тушиб кетган.

Ш.Ф. ва З.Р.нинг жанжалини кузатиб турган Ш.Ф.нинг акаси М.Ф. ўзи ишлаётган устахонасидан ёғоч калтакни олиб, жанжал бўлаётган жойга етиб келиб З.Р.нинг бош соҳасига бир неча маротаба қўлида бўлган ёғоч калтак билан қасддан урган.

Шу вақтда Ш.Ф. ерда ётган пичоқни олиб З.Р.нинг чап кўкрак ён соҳасига ва кўкрак ўнг ён соҳасига икки маротаба санчиб олган.

Ушбу пичоқ дастаси ва тиғи ўртасидан синиб кетганлиги боис ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига қадар етказиш мақсадида ўзининг ёнида бўлган пичоқ билан ерга қараб ётиб қолган З.Рахмоновнинг орқа кўкрак соҳасига 8 маротаба пичоқ санчиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

2 Izohlar

  1. Аввало қарз олиб бермай юрган одамлар айбдор. 5-10 йиллаб қарзини бермай, пулни сочиб маишат қилувчиларни ҳам учратганман. Оларда жон-жон, берарда чиқар жон деб бежиз айтишмаган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here